Тошкентда машҳурлар музейи иш бошлади
Маданият-санъат
−
17 Октябрь 2019
9883Тошкент шаҳрининг янги боғида, “TashkentCity” ҳудудида дунёга машҳур шахсларнинг мум ҳайкалларидан ташкил топган “Юлдузлар музейи” музейи иш бошлади. Мазкур музей нафақат маҳаллий аҳоли, балки ички ва ташқи туристларнинг ҳам севимли жойларидан бирига айланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.
“Юлдузлар музейи”даги ҳар бир экспонат, унинг атрофидаги муҳит энг кичик деталларигача ўйлаб ишланган - жонли қўғирчоқлар, замонавий тарихда ўчмас из қолдирган улкан шахслар ҳайкалларининг тўплами ва ҳоказолар. Музейда тез орада Ўзбекистоннинг таниқли шахслари ҳайкаллари ҳам намоён бўлади ва бу барчада катта қизиқиш уйғотиши шубҳасиз.
LiveБарчаси