Тошкентда марказий арчани безатиш ишлари бошланди
Жамият
−
27 Ноябрь 2019
10844Янги 2020 йилни қаршилашимизга оз фурсат қолди. Пойтахт Тошкентда эса аллақачон байрамнинг бош арчасини қуриш, майдонни байрамона тарзда безатиш ишларига старт берилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири хабар бермоқда.
Бугун, 27 ноябрь куни Тошкентдаги Янги йилнинг бош арчасини безатиш ишлари бошланган. У ўтган йилдагидек, Мустақиллик шоҳ кўчасида Халқаро симпозиумлар саройи ва Hyatt Regency меҳмонхонасининг орқа тарафига жойлаштирилган.
Хотирласангиз, ўтган йили байрам тантаналари Тошкентда анъанадагидан анча аввал бошланиб, энг кеч тугаган. Бу вақтда эса марказий арча майдони туну кун одамлар билан гавжум бўлган. Майдон ўтган йили 10 декабрь куни очилган эди.
Ўтган йили Тошкентда ўрнатилган марказий байрам арчаси Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатлари пойтахтларида ўрнатилган янги йил арчалари орасида баландлиги бўйича бешинчи ўринни эгаллади.
“ТурСтат” агентлиги МДҲдаги арчаларнинг баландлиги бўйича рейтингини тузиб чиқди.
Москвада Кремль майдонида ўрнатилган янги йил арчаси МДҲга аъзо давлатлар пойтахларида ўрнатилган табиий арчалар рейтингини бошқарди.
МДҲ ҳудудида ўрнатилган энг баланд арчалар ўнлигига қуйидагилар киритилганди: Ашхобод (38 метр), Баку (37 метр), Ереван (37 метр), Тошкент (35 метр), Минск (30 метр), Душанбе (28 метр), Москва (27 метр), Остона (25 метр), Бишкек (25 метр), Тбилиси (25 метр).
LiveБарчаси