Тошкентда маданият саройи ёнгани рад этилди. Аслида нима бўлганди?
Local
−
27 November 2022 6126 1 minute
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида маданият саройи ёнаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.
Кеча, 26 ноябрь куни соат 21:22 да Яшнобод тумани Қорасув кўчасида жойлашган маданият саройининг балкон қисмида ишчи ходимлар шашлик пишириш мақсадида ўтин ва кўмир ёққан.
Қайд этилишича, туман ФВБ томонидан ушбу вазият зудлик билан бартараф этилган.
ФВБга кўра ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилади.
Live
All