Тошкентда Lacetti ёниб кетди
3-саҳифа
−
08 Май 2023
4529Тошкент шаҳрида Lacetti бетон тўсиққа урилиши оқибатида ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Бугун, 8 май куни соат 14:10 ларда Яшнобод тумани Махтумқули кўчаси бўйлаб Оҳангарон кўчасига 2-даражали йўлдан ўтиш жойида фуқаро А.Ш. Lacetti машинасида бошқарувни йўқотиб, бетон устунга бориб урилган. Оқибатда Lacetti автоуловининг мотор қисмидан ёнғин келиб чиққан.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида автомашина ҳайдовчиси ва йўловчиси тан жароҳат олган ҳамда тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳамда ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бўлими масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.