Тошкентда Lacetti кўприк панжарасини бузиб, каналга тушиб кетди. Қурбон бор
Жамият
−
11 Июль 2020
15035Бугун, 11 июль куни соат 06:30 ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Бунёдкор-Сеул кўчалари чорраҳасида, ҳайдовчи 1986 й.т. М.У. Lacetti русумли транспорт воситасида ҳаракатланаётиб, руль бошқарувини йўқотиб (сабабига аниқлик киритилмоқда), кўприк устидаги темир панжарани бузиб ўтиб, “Бўрижар” каналига тушиб кетди.
Натижада Lacetti русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 34 ёшли М.У. воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙТҲ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан белгиланган қоидаларга амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз”, дейди ЙҲХББ.
LiveБарчаси