Тошкентда Lacetti билан тўқнашган Nexia-3 ағдарилиб кетди
Жамият
−
20 Февраль 2021 6239 1 дақиқа
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида Lacetti ва Nexia-3 автомобиллари ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Бугун, 20 февраль куни тахминан соат 11:05 ларда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги Мирзо Улуғбек кўчасида 33 ёшли Б.Х. бошқарувидаги Lacetti русумли транспорт воситаси, қайрилиб олиш жараёнида 42 ёшли У.Н. бошқарувидаги Nexia-3 русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган.

ЙТҲ оқибатида Nexia-3 русумли автомобиль ағдарилиб, йўлнинг қарама-қарши тарафига ўтиб кетган. Ҳайдовчи тан жароҳатлари олган, унга тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасдан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Live
БарчасиТўқаев Путинни атоқли давлат арбоби деб атади
29 Сентябрь
Тошкентдаги овқатланиш шохобчасида ёнғин чиқди
29 Сентябрь