Тошкентда кўргазмага қўйилган ҳарбий техника ёниб кетди

Жамият 7091
image
-

Аввалроқ, жорий йилнинг 13 январидан 14 январга ўтар кечаси пойтахт Тошкентдаги “Халқлар дўстлиги” санъат саройи қаршисидаги майдонга 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан намойишга қўйилган ҳарбий техника (автомобиль)лардан бири ёниб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Ижтимоий тармоқларда ҳарбий техниканинг ёнаётгани акс этган видео ҳам пайдо бўлди. Ушбу ҳолатга Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси муносабат билдирди. 

“Жорий йилнинг 13 январь куни соат 22:20 ларда “Халқлар дўстлиги” санъат саройи майдонига 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий техникалар кўргазмасига олиб чиқилган Миллий гвардиянинг енгил зирҳли техникасининг салон қисмида қисқа туташув натижасида ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин қисқа вақтда тўлиқ бартараф этилган. Содир бўлган ҳодиса натижасида фуқароларга жабр етказилмаган.

Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ўрганилмоқда”, дейилади МГ баёнотида. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 356
Рейтинг: 3
t
×