Тошкентда кучли зилзила содир бўлди
Жамият
−
14 Март 2019 33839 1 дақиқа
Ўзбекистон пойтахти Тошкентда бугун, 14 март куни соат 02:32 да кучли зилзила содир бўлди.
Расмий маълумотларга қараганда, зилзила эпимаркази Қозоғистон, Тошкентдан 17 км шимоли ғарбда экани қайд этилган.
Зилзила кучи 4,7 баллни ташкил этган, чуқурлиги Н=10 км.
Республиканинг шарқий ҳудудларида, Фарғона водийсида ҳам зилзила кучини сезишган.
Мамлакат зилзилалар кўп содир бўладиган минтақада жойлашган. Бироқ бу каби зилзила камдан кам ҳолларда кузатилади.
Live
Барчаси