Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори сотаётганлар ушланди

Жамият

image

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган дорихона фаолияти фош этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Чилонзор тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “S.L.” МЧЖга қарашли дорихона раҳбари ва сотувчиси кучли таъсир қилувчи 30 дона “Zardex” дори воситасини 600 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбирда дорихонада муомалага киритиш учун сақлаб келинаётган яна 870 дона “Zardex”, 120 дона “Gabagamma” ҳамда 111 дона “Тебантин” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

119

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг