Тошкентда кучли таъсир этувчи дори воситалари савдосига чек қўйилди
Жамият
−
06 Февраль 2020 6272 1 дақиқа
Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси томонидан Тошкент шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди. Пойтахтнинг Чилонзор туманида фуқаро М.Н. бошқарувидаги Gentra русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.
Натижада, автомашинада сифати кафолатланмаган 300 дона “Тропикамид 10мл/мг” дори воситалари борлиги аниқланган. Бундан ташқари, Яккасарой туманида тўхтаб турган фуқаро С.А. бошқарувидаги Gentra русумли автомашина ҳам тегишли тартибда кўздан кечирилганида, автоуловда 10 509 хил дори воситалари яширилганлиги маълум бўлган.
Шунингдек, юқоридаги сифати кафолатланмаган дори воситаларининг савдосида фаол иштирок этган фуқаро М.Н. 10,5 миллион сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
“Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида умумий қиймати 102 миллион сўмлик 600 дона “Тропикамид 10мл/мг” ва 10 509 дона 40 номдаги дори воситалари ашёвий даллилар билан қўлга олинди”, дейилади хабарда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь