Тошкентда кран қулаши оқибатида машинист ҳалок бўлди (видео)

Жамият

image

Тошкент вилоятида автокран ағдарилиб кетиши оқибатида машинист ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан “Ўзбекистон темир йўллари”АЖ муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Паркент тумани Заркент қишлоғида автокран билан юз берган бахтсиз ҳодисанинг асосий омилларидан бири юкни бир нечта кранлар билан кўтариш (спаренная перемещенние груза) асосида амалга оширилмаганлиги сабабли рўй берган.

Автокранининг оғиб кетиши оқибатида автокран машинисти тан жароҳатлар олганлиги сабабли “13 Кўприкқурилиш отряди” ходимлари томонидан зудлик билан Паркент тумани шифохонасига ётқизилган. Оғир жароҳатлар сабабли машинисти шифохонада вафот этган.

“13 Кўприкқурилиш отряди” “ҚЙЛ-ЙЎЛ КЎПРИК ҚУРИЛИШ ТАЪМИР” МЧЖ билан шартнома имзолаган. Ушбу ҳужжатда буюртмачи томонидан хизмат кўрсатувчи ходимларини кунлик тиббиёт кўригидан ўтказиши ва меҳнат муҳофазаси тадбирларини ўтказиш лозим бўлган банд алоҳида кўрсатиб ўтилган. Буюртмачи томонидан шартнома бандларига риоя қилмаганлиги, яъни мунтазам равишда хавфсизлик чораларини кўрмаганлиги сабабли ушбу бахтсиз ҳодиса рўй берган”, дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, содир бўлган бахтсиз ҳодиса Тошкент вилояти меҳнат инспекцияси, мутахассислари томонидан махсус текшириш ўтказилади ва уларнинг хулосалари ҳуқуқ тарғибот органларига тақдим этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг