Тошкентда коронавирусдан даволанаётган 13 нафар ҳомиладор аёл фарзандли бўлди
Жамият
−
10 июл 2021 4623 1 дақиқа
Тошкент шаҳрида коронавирусдан даволанаётган 13 нафар ҳомиладор аёл фарзандли бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, пойтахтдаги 3-сонли туғруқ мажмуасида ҳомиладор, туғруқдаги ва туққан аёлларда коронавирус инфекциясини ташҳислаш ва уларни даволашда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари асосида ягона тизим ҳамда услубий ёндашув жорий этилган.
Сўнгги 10 кун давомида мажмуада даволанаётган 13 нафар коронавирусга чалинган аёл фарзандли бўлган. Она ва болаларнинг аҳволи шифокорлар томонидан доимий назорат остида экани маълум қилинди.
Аввалроқ Ўзбекистонда коронавирус инфекциясининг яқинда пайдо бўлган янги “дельта” штамми кенг тарқалаётгани, бемор ҳомиладор аёллар ва болалар сони ортиб кетгани маълум қилинганди.
Live
БарчасиУкраина Қримда дронлар парадини уюштирди
07 август