Тошкентда коллеж ўқувчилари ўртасида пичоқбозлик қайд этилди

Local

image

Тошкентда коллеж ўқувчилари ўртасида яна бир жиноят қайд этилди. Коллежнинг 3-курс ўқувчиси курсдошини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ушбу воқеа жорий йилнинг 19 март куни содир бўлган. Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани Висол 7-тор кўчасида яшовчи, Қурилиш касб-ҳунар коллежи 3-босқич ўқувчиси М.Р. коллеж олдида ўзаро жанжал туфайли курсдоши Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани Барданкўл қишлоғида яшовчи Д.М.ни пичоқ билан жароҳатлаган. 

Натижада Д.М. шифохонага ётқизилиб, М.Р. қўлга олинган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 


Rate Count

62

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic