Тошкентда киночилар учун 9 қаватли уйлар қурилади

Жамият

−

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 ноябрь куни “Ўзбекфильм” киностудиясига ташрифи давомида “Ўзбекфильм” ДУК ҳудудида миллий кинематография соҳаси ижодкорлари, мутахассислари ва ходимлари учун кўп қаватли иккита турар-жой биносини қуриш ва бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш вазифаси топширилганди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Миллий кинематография соҳаси ижодкорлари, мутахассислари ва ходимларини уй-жой билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Унга мувофиқ, иккита 9 қаватли уйлар 2021 йилнинг 31 декабрига қадар фойдаланишга топширилади. Қурилган уйларнинг 20 фоизи бепул “Ўзбекфильм” ДУКга хизмат уйлари сифатида берилади.

Кўп квартирали уй-жойлар фақатгина миллий кинематография соҳаси ижодкорлари, мутахассислари ва ходимлари учун бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали берилади.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги уй-жойлар қуриб битказилгандан сўнг бир ойлик муддатда турар жой шароитларини яхшилашга эхтиёжи бор, камида 5 йил шу соҳада фаолият юритган миллий кинематография соҳаси ижодкорлари, мутахассислари ва ходимлари рўйхатини шакллантириб, уларга квартиралар ажратади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар