Тошкентда KIA уриб юбориши оқибатида пиёда вафот этди 

3-саҳифа

image

Тошкентда KIA русумли автомобиль тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган йўловчини уриб юборди. Оқибатда пиёда шифохонада вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 24 май куни тахминан соат 21:10 да Яшнобод тумани Махтумқули кўчаси 1-уй қаршисида ҳайдовчи М.Н. KIA русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 1996 йилда туғилган И.А.ни уриб юборган. 

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда И.А. олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг