Тошкентда хусусий мактаб ўқитувчиси ўқувчиларни урди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги мактаблардан бирида ўқитувчи ўқувчини ургани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.

Мазкур ҳолат 11 ноябрь куни Чилонзор туманида жойлашган хусусий мактаблардан бирида содир бўлгани аниқланган. 5-синф ўқувчилари учун ўтилаётган дарс жараёнида 1989 йилда туғилган ўқитувчи А.Н. ўқувчиларга қўпол муомалада бўлган. Шунингдек, уларнинг қўлини қайириб, қулоғидан тортган. 

Ҳолат юзасидан Чилонзор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи бошқарма томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги 300-сонли ихтисослаштирилган мактабда ўқитувчи ўқувчини ургани ҳақида хабар берилганди. Шундан сўнг, ўқитувчига нистабан интизомий жазо қўлланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

196

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг