Тошкентда хонадонлардан бири ёниб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 25 сентябрь куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 13:51 да Чилонзор тумани, Бешқўрғон кўчасидаги шахсий хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 13:54 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:12 да қуршаб олинган ва 14:30 да ўчирилган.

Билдирилишича, вазият Тошкент шаҳар ФВБ томонидан тўлиқ назоратга олинган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар тўғрисида хабар тушмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Яккасарой туманида жойлашган пластмасса қувури цехида ёнғин чиққанди. Ушбу ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар бўлмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ёнғин Чилонзор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг