Тошкентда хизмат вақти ухлаган “ГАИ” ишдан олинди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилиб, масъулиятсизлиги сабаб хато ва камчиликларга йўл қўйган ходим ички ишлар органларидан бўшатилди.

Ижтимоий тармоқда Тошкентда Йўл-патруль хизмати ходими хизмат вақтида ухлаб ётгани ҳақида хабар ва видео тарқалганди. Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳолат юзасидан текширув ўтказиб, натижаларини эълон қилди.

Ўтказилган хизмат текширувига кўра, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими А.Жўрақулов хизмат фаолияти давомида интизомий жазоланганлиги, якка тартибда профилактик суҳбатлар ўтказилганига қарамасдан ўзига тегишли хулоса чиқармай, хизмат давомида турли номақбул ҳаракатларга йўл қўйган. 

У Ички ишлар вазирининг айрим меъёрий буйруғи талабларини бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарори билан тасдиқланган "Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом"нинг 144-банди, "к" кичик бандига (ички ишлар органи ходимининг шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар содир этганлиги) мувофиқ ички ишлар органларидан бўшатилиши ҳақида қарор қилинган.

Шунингдек, ушбу ходимнинг бевосита командирлари интизомий жазоланиши бўйича хулоса қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1938

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг