Тошкентда “Хизб ут-Таҳрир”нинг 10 нафар аъзоси қўлга олинди
Жамият
−
15 Сентябрь 2021
11700Бугун, 15 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида “Хизб ут-Таҳрир” диний экстремистик ташкилотининг 10 нафар аъзоси ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, қўлга олинганларнинг барчаси муқаддам мазкур ташкилот сафида содир этган жинояти учун жазо муддатини ўтаб чиққан.
Улар Интернет тармоғи орқали хорижда яшириниб келаётган “Хизб ут-Таҳрир” аъзолари билан алоқа қилиб, уларнинг кўрсатмалари асосида аҳоли орасида ташкилот ғояларини тарғиб қилиш ва тарафдорлари сафини кенгайтириш билан шуғулланиб келган.
Мазкур шахсларнинг яшаш манзиллари ва уяли алоқа воситаларида “Хизб ут-Таҳрир”га тегишли бўлган адабиётлар ва материаллар мавжудлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олиб қўйилган.
Хабарга кўра, ҳозирда уларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ва жавобгарликка тортиш мақсадида, тергов-суриштирув тадбирлари давом эттирилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь