Тошкентда хитойлик эркакни тунаб кетган аёллар қамалди
3-саҳифа
−
28 Январь 2022
9452Тошкентда хитойлик эркакни тунаб, унинг 61,577 миллион сўм миқдоридаги буюмларини ўғирлаб кетган аёллар қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Telegram каналида хабар берилди.
Қайд этилишича, Д.Х. ўзининг вояга етмаган таниши У.А. билан тил бириктириб, таниши хитойлик эркакнинг пулларини қўлга киритишни мақсад қилишади.
Аёллар эркакнинг автомобилида кетаётган вақтида Д.Х. куч ишлатган ҳолда унинг бўйнидан ушлаб, бир қўли билан сиркага ботирилган матони юзига босган. Бироқ, эркак ҳушидан кетмаган ва машинани тўхтатиб, қочиб қолган.
Шундан сўнг, Д.Х. ва У.А. автомобиль юкхонасидан хитойлик эркакка тегишли бўлган Хитой Халқ Республикаси фуқаролик паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, иш гувоҳномаси, 5 500 доллар, 2 000 Хитой юани, 15 000 Россия рубли ва бир дона флеш-картаси бўлган кўк рангли сумка (рюкзак)ни олиб, унга жами 61,577 миллион сўм миқдорида моддий зарар етказиб, воқеа жойидан яширинган.
Бундан ташқари, Д.Х. ва У.А. хитойлик эркакка тегишли бўлган ҳужжатларни далага ташлаб, йўқ қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан аёлларга нисбатан суд ҳукм чиқарди. Д.Х.га нисбатан 4 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш, У.А.га нисбатан эса 1 йил 8 ой 24 кун муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Шунингдек, жабрланувчи фойдасига 10 миллион 651 минг сўм моддий зарар ундирилиши белгиланди.
LiveБарчаси