Тошкентда Хитой билан боғлайдиган темир йўл масаласи муҳокама қилинди

Жамият

image

Бугун, 11октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг ислоҳотлар ва ривожланиш бўйича давлат қўмитасининг чет эл капитали ва хорижий инвестициялар департаменти бош директори ўринбосари Чжэн Чипинг бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. 

Учрашувда "Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой" темир йўл лойиҳасини амалга ошириш юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтди. Хитой томони мазкур темир йўл линияси ўтиши мумкин бўлган ҳудудлар бўйича ўз таклифларни билдирди.

Томонлар темир йўл линияси нафақат бир давлат учун балки бутун минтақа ривожи ва тараққиётида муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, давлатлар ўртасида мультимодаль ташувлар ҳажмини кўпайтириш, ҳамкорликда автомобиль ташувларини фаол ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Хитойга боғловчи темир йўл

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар