Тошкентда хабар сиреналари ўрнатилаётгани ҳақиқатми ёки ёлғон?

Жамият

image

Коронавируснинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар доирасида карантин жорий этилиши билан ижтимоий тармоқларда турли ёлғон хабарлар пайдо бўла бошлади. Уларнинг мазмуни ва мавзуси турли хил бўлиб, бундан асосий мақсад шахсий саҳифаларда фойдаланувчилар сонини оширишга қаратилган.

Яқинда интернетда яна бир ана шундай хабар пайдо бўлди. Унда айтилишича, пойтахт Тошкент шаҳрида хабар сиреналари ўрнатилмоқда. Бундан ташқари, улар орқали комендантлик соати эълон қилиниши ҳақидаги аудио ва фотоматериаллар ҳам Telegram орқали тарқатилган.

Расмий манбаларнинг таъкидлашича, бу хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди.

Маълумот ўрнида, аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент

Баҳолаганлар

416

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг