Тошкентда карантинга ёпилган кафе ёниб кетди (видео)

Жамият

Reklama
0:00

Бугун, 18 апрель куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида Жаҳон тиллари университети яқинидаги “Минг Чинор” кафесида ёнғин юз берди.

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси берган маълумотга кўра, ёнғин соат 19:22 да бошланган. Ёнғин натижасида кафенинг таҳминан 200 кв м дан ортиқ майдонда ёнган.

Ёнғин қутқарув жанговор бўлимлари манзилга соат 19:23 да этиб борган хамда кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 20:12 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин жойига 8 та ёнғин-қутқарув теҳникаси жалб қилинган.

Карантин сабаб ёпиқ бўлган кафеда қандай қилиб ёнғин юз бергани ҳақида бошқарма ҳозирча маълумот бермаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

296

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг