Тошкентда қурувчилар оммавий жанжаллашди
3-саҳифа
−
22 Февраль 2023
10806Жорий йилнинг 20 февраль куни Тошкент шаҳри Яккасарой туманида 30 дан ортиқ йигит ўртасида оммавий жанжал юз берди.
Қайд этилишича, йигитларнинг барчаси ҳудуддаги қурилиш компанияси ишчиси бўлган. Жиззахдан Тошкентга келиб ишлаётган йигитлар ўртасидаги жанжал ўзаро келишмовчилик сабабли келиб чиққан.
Воқеа жойига туман профилактика инспектори етиб келган. Лекин йигитлар унга фаол қаршилик кўрсатган. Воқеа оқибатида ҳеч кимга жиддий тан жароҳати етказилмаган. Ҳозирда 28 нафар йигит қўлга олинган бўлиб, жанжалнинг қолган иштирокчиларига нисбатан тезкор суриштурув ишлари олиб борилмоқда.
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани суди ҳукмига кўра, 2 нафар ҳуқуқбузар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси 1-қисми ҳамда 195-моддаси билан айбли деб топилиб, 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Қолган ҳуқуқбузарларга эса 10 суткадан қамоқ жазоси тайинланган.
LiveБарчаси