Тошкентда қурилишларга мораторий эълон қилинади
Жамият
−
08 Февраль 2023
10467Пойтахт Тошкентда бош режа бўлмагунча, янги қурилишларга мораторий эълон қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 8 февраль куни Сергели тумани фаоллари билан ўтказаётган йиғилишида маълум қилди.
Давлат раҳбари қурилишга рухсат берилганда, мавжуд инфратузилмага юклама бўйича аниқ ҳисоб-китоб қилинмаётгани, яшил майдонлар ташкил қилиш ишлари қурилишлар билан ҳамоҳанг олиб борилмаётганини танқид қилди.
Шу боис, шаҳарнинг бош режаси тасдиқланмагунча янги қурилишларга мораторий эълон қилиниши таъкидланди.
Шунингдек, йиғилишда 2023 йилда Тошкент шаҳрининг яшиллик даражасини 28 фоизга етказиш вазифаси қўйилди.
Шу мақсадда 100 гектар майдонда янги боғ ташкил қилинади. “Тошкент яшил белбоғи” лойиҳаси бошланиб, баҳор мавсумида 525 минг туп дарахт ва буталар, 20 миллион туп гул кўчатлари экилади.
LiveБарчаси