Тошкентда қурилаётган янги аэропорт қандай бўлиши айтилди
Жамият
−
16 Август 2023
19566Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 16 август куни “Тошкент-Шарқий” аэропортининг лойиҳаси билан танишди.
Давлат раҳбари ўтган ойда унинг қурилишини бориб кўрган эди.
Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, унда берилган топшириқлар асосида мажмуа бош режаси самарадорлик жиҳатидан такомиллаштирилган.
Хусусан, аэропорт ҳудуди 130 гектарга қисқартирилади. Бунинг эвазига уни сақлаб туриш харажатлари ҳам камаяди.
Бу аэропортнинг умумий майдони 693 гектар. Ҳозирда 4 километр узунликдаги учиш-қўниш йўлаги қуриб бўлинган. Бу ерда 2 та – юқори мартабали меҳмонлар учун ҳамда бизнес-авиация терминали бўлади. 25 та самолёт учун тураргоҳ, ангарлар, маъмурият ва хизмат кўрсатиш бинолари барпо этилади.
Аэропорт ноқулай об-ҳаво шароитларида ҳам учиш-қўнишни таъминловчи ICAO III-А тоифасидаги замонавий радиотехника ва метеорология ускуналари билан жиҳозланади.
LiveБарчаси