Тошкентда қўлини кесган аёл нега “тез ёрдам”га қаршилик кўрсатди?
Crime
−
30 March 2023 11527 1 minute
Ижтимоий тармоқларда йўлнинг қатнов қисмида аёл киши унга тиббий ёрдам кўрсатилишига қаршилик қилаётганлиги акс этган видео тарқалган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИБ расмий изоҳ берди.
Қайд этилишича, кеча, 29 март куни тахминан соат 18:00 ларда 1987 йилда туғилган аёл – Т.Т. уйидаги оилавий можаро сабабли ўзининг қўлини кесган. У тез тиббий ёрдам автомашинасида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун олиб кетилаётган вақтда Бектемир тумани Хусайн Бойқаро кўчасида тиббиёт ходимларига қаршилик кўрсатиб, салондаги махсус жиҳозларни тепиб синдирган. Ҳайдовчи фуқарони тинчлантириш мақсадида автомашинани тўхтатган вақтда аёл ёнидаги турмуш ўротоғи ва тиббиёт ходимларининг гапига қарамасдан, йўлнинг қатнов қисмига чиқиб кетган. Т.Т. транспорт воситалари ҳаракатланиши учун хавфли ҳолатни юзага келтириб, жамоат тартибини бузган, унга тиббий ёрдам кўрсатилишига қаршилик қилган. Ҳодиса жойига етиб келган ИИО ходимларининг аралашуви билан Т.Т. тиббиёт муассасасига олиб борилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ томонидан текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28