Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатаётган аёл ушланди
3-саҳифа
−
28 Декабрь 2022
12512Тошкентда 2 нафар қизни Туркия давлатига фоҳишалик қилиш учун жўнатаётган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Жорий йилнинг 16 декабрь куни Андижон вилоятида Ички ишлар ходимлари томонидан фуқаро Э.Н.нинг аризасига асосан тезкор тадбир ўтказилган.
Қайд этилишича, фуқаро Х.Г. Андижон тумани ва шаҳрида яшовчи Э.Н. ва М.М.ни Туркияга фоҳишалик қилиш учун юбориш эвазига Ойгул исмли танишидан 700 АҚШ долларини олишга келишиб олган.
У келишилган 700 доллари ҳисобидан 150 АҚШ долларини олиб, Э.Н. ва М.М.ни Тошкент халқаро аэропорти орқали Туркияга жўнатиб юбораётган вақтда қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси