Тошкентда қиймати 50 млн долларлик турар-жой биноси қурилади
Жамият
−
11 Май 2019
8076Мирзо Улуғбек туманида инвестиция дастури асосида 50 млн. АҚШ доллари қийматидаги турар жой ва хизмат кўрсатиш объектлари қурилади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати бу ҳақда хабар берди.
Лойиҳага асосан Мирзо Улуғбек туманидаги Муҳаммад Юсуф кўчасидан 3,15 гектар ер майдони ажратилган.
Бу ерда 3 та лотда қурилиш ишлари олиб борилади. Унга кўра, 3 та 11 қаватли ва шунча йўлакларга эга бўлган 800 хонадондан иборат бўлган замонавий кўринишдаги турар жой биноси ва хизмат кўрсатиш объектлари барпо этилади.
– Мажмуа замонавий кўриниш ва юқори шароитларга эга бўлади. Лойиҳага кўра, кўп қаватли уйлардан ташқари меҳмонхона, ресторанлар, тиббиёт маркази, мактабгача таълим муассасалари ҳамда мактаб биноси ҳам баропо этилади, – дейди тадбиркор Шуҳрат Назаров. – Лойиҳада хорижлик, жумладан хитойлик ва россиялик тадбиркорлар ҳам иштирок этмоқда. Улар томонидан 24 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилади.
LiveБарчаси