Тошкентда қазиб қўйилган чуқурга машина тушиб кетди
3-саҳифа
−
17 Июнь 2023 8124 1 дақиқа
Тошкент шаҳрида Nexia 2 машинаси қазиб қўйилган чуқурга тушиб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Унда айтилишича, Чилонзор тумани 19-мавзе Каттаҳирмонтепа кўчаси 56-уй қаршисида йўлнинг қатнов қисми, юқори кучланишли электрокабелида юзага келган носозлик туфайли, Чилонзор тумани Электр тармоқларининг тезкор авария тиклаш гуруҳи томонидан 16 июнь 15:30 ларда қазиш ишлари амалга оширилган.
Жорий йилнинг 16 июнь куни соат 21:30 ларда айнан шу қазилган жойдаги чуқурликка Nexia 2 русумли машина тушиб кетган. Таъмирлаш жойи йўл белгилари билан жихозланган. Ҳолат бўйича тан жароҳати олганлар ҳақида навбатчилик қисмига маълумот келиб тушмаган.
Live
БарчасиStarship космик кемаси илк бор орбитага йўл олди
28 Сентябрь