Тошкентда қарийб 200 млн сўмлик дорини ноқонуний сотганлар ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланган фуқаролар қўлга олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. 

Билдирилишича, департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Аҳмад Югнакий кўчасида ўтказилган тезкор тадбирда бир нафар фуқаро ва “G.G.” МЧЖ масъул шахслари дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиш орқали даромад орттирмоқчи бўлгани аниқланган. Шу мақсадда улар ушбу МЧЖга тегишли жами 26 минг дона “Натрий Хлорид” номли дори воситасини бошқа бир фуқарога 195 млн сўмга сотган. Гумонланувчилар олди-сотди қилаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Маълум қилинишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятида дорихона сотувчиси харидорга ҳеч қандай ҳужжатсиз кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотгани аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент жиноят дори ноқонуний савдо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг