Тошкентда қалбаки сақичларни пуллаётган шахс аниқланди

Жамият

image

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган “Орбит” сақичларининг муомалага киритилаётгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими хабар берди.

Қайд этилишича, Миробод туманида фуқаро ушбу маҳсулот ёрлиғи остида тайёрланган 18 минг дона сақични бошқа бир фуқарога 54 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ишлаб чиқариш) ва 149-моддаси (муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 январь куни Сурхондарёда 76 ёшли отахон қонунга хилоф равишда мойжувозда ёғ ишлаб чиқаришни йўлга қўйгани учун судланган эди.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг