Тошкентда қалбаки 20 000 долларни сотган шахс ушланди
3-саҳифа
−
18 Июль 2022
9749Тошкент шаҳрида қалбаки 20 000 АҚШ долларларини сотмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Қайд этилишича, департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ва шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган. Унда фуқаро Х.Ф. бошқа бир фуқаро А.га қалбаки 20 000 АҚШ долларини 8 000 долларга сотишга келишиб, ундан пулларни олиб, қалбаки 100 долларни берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15