Тошкентда қалбаки 100 минг сўмлик пул ишлаб чиқараётганлар ушланди
Жамият
−
26 Февраль 2021
12042Тошкент шаҳри Олмазор туманида қалбаки 100 минг сўмлик купюра ишлаб чиқараётган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИББнинг Олмазор тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Н. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, фуқаро М. га 100 минг сўмлик купюрадаги 500 дона қалбаки 50 млн сўмнинг ҳар бирини 20 минг сўмдан ҳисоблаб, 10 млн сўмга ўтказган вақтида ушланган.
Шунингдек, тадбирда А.Н. билан бирга келган фуқаронинг автомобили ва яшаш хонадони кўздан кечирилганда, яна 66 дона серия ва рақамлари бир хил бўлган қалбаки 100 минг сўмлик купюра, қалбаки пулларни ясашда фойдаланилган рангли принтер ва бошқа ускуналар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.Н. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь