Тошкентда ижарада турган аёл уй эгасини пичоқлаб ўлдирди
Жамият
−
18 Октябрь 2022
14881Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида ижарада турган аёл уй эгасини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда “Вазият24” дастурида хабар берилди.
Қайд этилишича, айбланувчи аёл яшаш уйи бўлмагани учун икки нафар вояга етмаган фарзанди билан узоқ вақтдан бери жабрланувчининг уйида ижарада яшаб келган. Жабрланувчи судланувчининг турмуш ўртоғи билан таниш бўлган. Шу сабабли улар ижара ҳаққини тўламай келган.
Маълумотларга кўра, судланувчи аёлнинг эри жорий йилнинг 13 мартида уйни тарк этганидан сўнг, уй эгаси унга бир неча марта бирга бўлишни таклиф қилган. Аёл бунга рози бўлмагани сабабли жабрланувчи унга тез-тез қўполлик қила бошлаган.
Оқибатда, аёл 27 май куни уй эгасининг кўкрак қисмига пичоқ билан қасддан зарба берган ва воқеа жойидан яширинган. У пичоқни жарликка отиб юборган.
Маълум бўлишича, аёл аввал икки бор қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти билан айбланган.
Айбланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “б” банди билан айбли деб топилиб, 13 йилга озодликдан маҳрум қилинган.
LiveБарчаси