Тошкентда иссиқ сув қувурлари ҳолати текширилади

Жамият

image

Тошкент шаҳрида 2019-2020 йилларда иситиш мавсумига тайёргарлик олиб борилаётгани муносабати билан 18 апрелдан 26 апрелгача пойтахтнинг айрим ҳудудларида  иссиқ сув таъминоти тўхтатилмаган ҳолда иссиқлик тармоқларининг механик чидамлилиги ва пишиқлиги юқори босимда синовдан ўтказилади.

Синов даврида иссиқлик тармоқлари қувурларида шикастланишлар кузатилиши мумкин. Йўлларнинг қатнов қисмига ва пиёдалар йўлакларига иссиқ сув сачраши мумкин. Шу боис ҳайдовчи ва пиёдалар, маъмурий ва турар жой биноларидаги фуқароларнинг эҳтиёткор ва эътиборли бўлишлари талаб этилади.

Қуйида синов ўтказилувчи иссиқлик манбалари куни ва рўйхати берилмоқда:

18 апрель:

Фаробий, Беруний, Мухбир, Мирзо Ғолиб, Шифокорлар, Талабалар, Қамарнисо, Қорақамиш 1 тор кўчалари, Шифокорлар тор кўчалари,  Чимбой, Жарариқ, Қорақамиш 2/3, 2/4, Бешқўрғон 1, 2, 3, 4, Қамарнисо, Олимпия, Ибн Сино 1,2, Белтепа даҳалари, ЎзМУ, ТДТУ ҳудуди, “Шифокорлар” ва “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси.

23 апрель:

Шароф Рашидов, Бобур, Шота Руставели, Боғибўстон, Арнасой, Катта Чилонзор, Афросиёб, Шоҳжахон, Д.Шоший, А.Авлоний, Белариқ, Имом ат-Термизий, Ўрикзор, Боғтепа 5 тор кўчаси, Жийдазор 1 тор кўчаси, Муқимий, Якуб Колос, Чимкент, Сеул, Аския, Чўпонота кўчалари, Чилонзор 1, 2, 3, 4, 5, Е, И мавзелари, М-7 турар жой даҳаси.

25 апрель:

Мустақиллик шоҳ кўчаси, Мирзо Улуғбек, Буюк ипак  йўли, Қори Ниёзий, Муҳаммад Юсуф, Сайрам, Тамарахоним, Оққўрғон, Оққўрғон  1 тор кўчаси, Осиё, Л.Толстой, Навниҳол, Навниҳол 3 тор кўчаси, И.Мўминов, Кичик ҳалқа йўли, Катта ҳалқа йўли, Наманган, Зарбулоқ, Қирқ йигит, Озодлик, Дўрмон йўли, Шаҳриобод, Зиёлилар, Мирзакалон Исмоилий, Боғишамол, Паркент, Қаландар, Ясси, Бўз, Сайрам 5 тор кўчаси, Сайрам 7 тор кўчаси, Чуст, Катта Дархон, Катта Дархон 2 тор кўчаси, Геология, Ниёзбек йўли, Тамарахоним тор кўчаси кўчалари, “Тошқишлоқмаш”, Мавлоно Риёзий, Ялонғоч, Бўз — 1 даҳалари, Тош ГРЭС шаҳарчаси, Ҳамид Олимжон майдони, Тошкент Давлат Аграр университети ҳудуди.

26 апрель:

Чилонзор 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12 даҳалари, Г 9А, Чилонзор 16, 17, 18, 19, 20, 24, 26,  М, 20А мавзелари, Дўмбиробод, Роҳат, Исҳоқов, Бобоев, Усмур, Тахиатош, Дўмбиробод, Оқтепа мавзелари, Оқтепа, Шарқ, Гулистон, Ал-Хоразмий 1, 2 турар жой даҳалари, Заргарлик, Лутфий, Нурафшон, Гулханий, Қатортол, Гулистон, Муқимий, Боғистон, Фарҳод, Чўпонота, Боғибўстон, Самарқанд дарвоза, Сеул, Кичик ҳалқа йўли, Наққошлик, Қозиробод, Катта Хирмонтепа, Ширин, Қатортол 1 тор кўчаси ва М. Шайх-Зода кўчалари.


Мақола муаллифи

Теглар

Иссиқ сув

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг