Тошкентда Ислом Каримов вальс ва рақслар билан хотирланди (видео)

Таҳлил 6814

Жорий йил 2 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафот этганига 3 йил тўлди. Шу муносабат билан жойларда хотира тадбирлари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу куни пойтахт Тошкентда жойлашган Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Каримов ҳайкали пойига гул қўйди.

Хотира тадбирлари Тошкентдаги Меҳрибонлик уйлари ва қариялар уйида ҳам бўлиб ўтган. Тошкент шаҳар ҳокимлиги тарқатган видеолавҳага кўра, қариялар уйида мамлакатни 27 йил бошқарган Ислом Каримов вальс ва рақслар билан хотирланган. Куй-қўшиқлар авжида дастурхонга ош тортилган. 

22-Меҳрибонлик уйида ўтган хотира тадбири қариялар уйидагига қараганда анча сокин ўтган. Бу ерда дастурхонга ош тортилган, холос. 

Маълумот ўрнида, Ислом Каримов 2016 йилнинг 3 сентябрь куни ўзи туғилиб-ўсган Самарқанд заминига дафн этилган эди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 104
Рейтинг: 3.1
Будьте в курсе событий!
×
×