Тошкентда “Ипотека банк” ходимасига пичоқ билан ҳужум қилинди

3-саҳифа

image

Тошкентда “Ипотека банк” ходимасига ҳужум қилинди ва унинг автомобилидаги пуллар ўғирлаб кетилди. Ушбу босқинчилик ҳаракати натижасида банк ходими жиддий тан жароҳати олган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 24 ноябрь куни тахминан соат 17:30 да Миробод тумани Қўйлиқ 2-даҳасида содир бўлган. Ушбу даҳада жойлашган 24-уй яқинида турган Nexia-3 автомобилига ўтириб, унинг ичида бўлган 39 ёшли О.Х.га пичоқ билан ҳужум қилган. Жабрланувчи аёл “Ипотека банк” Сергели филиали ҳисобчиси бўлгани айтилмоқда. 

Босқинчилар аёлга тан жароҳати етказиб, нархи 1 миллион 500 минг сўм бўлган “Redmi note 5” уяли телефон аппарати, нархи 5 миллион сўм бўлган зирак ҳамда 130 минг сўм нақд пулларини босқинчилик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Натижада О.Х. олган тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсларга нисбатан Миробод тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 164-моддаси (Босқинчилик) 2-қисми “а”, “б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов жараёнида ушбу жиноятни 32 ёшли А.Н. ва 26 ёшли А.М. содир этгани, ўғирланган тилла зираклар “Қўйлиқ” деҳқон бозори яқинида 700 минг сўм эвазига сотилгани аниқланган. Ашёвий далил сифатида олинган тақинчоқ эса тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, гумонланувчи фуқароларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Динара Юсупова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

469

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг