Тошкентда ИИО ходимлари ва фуқаролар ўртасида можаро юз берди (видео)
Жамият
−
12 Сентябрь 2021
30125Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Чилонзор туманида юз берган ички ишлар органлари ходимлари ва фуқаролар ўртасидаги зиддиятли вазият акс этган видеотасвир тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси расмий маълумот берди.
Унга кўра, бугун, 12 сентябръ куни тахминан соат 12:20 ларда Чилонзор туманидаги Бунёдкор ва КХAЙ кўчалари кесишмасида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари Cobalt автомобилъ ҳайдовчиси 35 ёшли Б.Улуғбекни йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун тўхтатган.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга баённома расмийлаштириш жараёнида йўл четида тўхтаб турган автомобилъ ҳайдовчиси 29 ёшли Т.Рамазон аралашган ва ходимларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиб, жанжал кўтарган ҳамда ИИО ходимига фаол қаршилик кўрсатиб, тан жароҳати етказган.
Қайд этилишича, ҳуқуқбузарнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйиш мақсадида яқин орада хизмат олиб бораётган ППХ ходимлари етиб келишган. ИИО ходимлари Т.Рамазонни яқин орадаги ИИБга олиб кетиш учун транспорт воситасига ўтқазиш жараёнида акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган.
“Жанжал иштирокчилари Чилонзор тумани ИИО ФМБга олиб борилган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Текширув якуни бўйича ички ишлар органлари ходимларининг қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатган барча фуқароларнинг шахси аниқланиб, уларнинг қилмишига ҳуқуқий баҳо берилади ва уларга нисбатан қонуний чора кўрилади”, дейилади ИИББ хабарида.
LiveБарчаси