Тошкентда ИИБ ходимлари аёлларни машинага “босиб” олиб кетди. ИИББ ҳолатга изоҳ берди (видео)

3-саҳифа 34193
image
-

Ижтимоий тармоқларда Ички ишлар ходимлари ва бир нафар фуқаро кийимидаги шахс бири ҳомиладор, бири вояга ётмаган бўлган икки нафар аёлни қўлини қайириб, машинага мажбурлаб ўтказаётгани акс этган видео тарқалди. Ушбу видео юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати маьлумот берди.

Маьлум қилинишича, кеча, 31 май куни Тошкент шаҳар Олмазор тумани Қорақамиш даҳасидаги махсус чиқинди ташлаш пунктида вақтинча яшовчи 1994 йилда туғилган Сайёдхон З. маст ҳолатда ўзининг турмуш ўртоғи Озод М. билан жанжаллашган.Сўнг 103 рақамига қўнғироқ қилиб, ҳомиладор эканлигини ва ҳомиласидан хавотирланаётганини айтган.

Шундан кейин, Сайёдхон З. соат 00:05 ларда ўзининг 1 ёшли фарзанди ва вояга етмаган жияни Рузигул З. билан бирга тез тиббий ёрдам машинасида Олмазор туманидаги 3-сонли туғруқхонага олиб келинган. Аёл текширилганда ҳомиланинг аҳволи яхши эканлиги сабабли уйига кетишига рухсат берилган.

Сўнг, у ва жияни туғруқхона ҳудудида қоровул билан жанжаллашган. Буни кўрган фуқаролар 102 рақамига қўнғироқ қилиб, ушбу жанжал ҳақида хабар беришган.

Ҳодиса жойига етиб келган профилактика инспекторлари ва ППХ ходимлари, жанжаллашаётган Сайёдхон З. (видеотасвирда қўлида боласи бор бўлган) ва Рўзигул Р.ни тинчлантиришга ҳаракат қилишган. Бироқ улар ички ишлар органлари ходимларига қаршилик кўрсатиб, йўлнинг қатнов қисмига чиқиб кетишган. 

Воқеанинг гувоҳи бўлган Сайёдхон З.нинг қариндоши (видеотасвирда Сайёдхон З.ни ушлаб турган оқ футболкадаги фуқаро ички ишлар органи ходими эмас) ва бошқа фуқаролар ички ишлар органлари ходимларига ёрдам бериш мақсадида ушбу аёлларни тинчлантиришга ҳаракат қилишган. 

Аёл қўлидаги фарзандини тушириб юбормаслиги учун, фуқаролар унинг қўлидан фарзандини олишган. Шундан сўнг барча иштирокчилар Олмазор тумани 6-сонли ИИБга олиб келинган.

Хабарга кўра, Сайёдхон З.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (“Майда безорилик”) аломатлари билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ўрнатилган тартибда кўриб чиқишлик учун судга тақдим этилган.

Сардор Тўланбоев

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 905
Рейтинг: 3
t
×