Тошкентда ички ишлар ходими қандай ўлдирилгани маълум қилинди

3-саҳифа

image

Олмазор туманида профилактика инспектори оилавий можаро сабаб инспекторни чақирган аёлнинг эри томонидан ўлдирилган. Бу ҳақда бугун, 1 декабрь куни Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғининг ўринбосари, полковник Ҳамза Маҳсумов маълум қилди. 

Кеча, 30 ноябрь куни соат 00:50 ларда Тошкент шаҳар Олмазор тумани ИИО Фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими профилактика инспектори катта лейтенант Н.Бобомуродов, туманнинг “Ғалаба” маҳалласига тезкор чақирув бўйича етиб борган. 

Қайд этилишича, Бобомуродовнинг жонига қасд қилган Б.З.нинг рафиқаси қўнғироқ қилиб, оилавий можаро, эри унга тазйиқ ўтказаётгани ҳақида хабар бериб, ёрдам сўраган. Чақирувга кўра, профилактика инспектори етиб борган. Ходим ўз автомобилида ўтирган вақтида мурожаат қилган аёлнинг турмуш ўртоғи Б.З. келиб, икки марта пичоқ тиққан.  

Н.Бобомуродов воқеа жойида вафот этган. 

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси (“Қасддан одам ўлдириш”) билан жиноят иши қўзғатилган. Кўп ўтмай Б.З. қўлга олинди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1704

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг