Тошкентда фуқаронинг уйига бостириб кирган гуруҳ аъзолари ушланди
3-саҳифа
−
04 Ноябрь 2022
13332Ижтимоий тармоқларда бир нечта йигитлар бошқа фуқаронинг уйига бостириб кириб, унга тан жароҳати етказгани акс этган видеолавҳалар тарқалганди. Тармоқда муҳокамаларга сабаб бўлаётган ушбу лавҳа “қаҳрамон”лари қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, 2 ноябрь куни 1999 йилда туғилган И.М., 2000 йилда туғилган А.Р. ва 2005 йилда туғилган Ф.К. олдиндан таниши бўлган 1993 йилда туғилган Д.А. билан ўзаро оғзаки жанжаллашиб қолган. Улар тахминан соат 21.00 ларда Шайхонтоҳур туманидаги Д.М. истиқомат қилаётган хонадонга турар жой дахлсизлгини бузиб кириб, унга тан жароҳати етказган.
Маълум бўлишича, мазкур жараённи 2005 йилда туғилган Ф.К. видео тасвирга олган, сўнг ижтимоий тармоқларда лайк йиғиш мақсадида видеони тарқатиб юборган.
Ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи бошқармаси тергов бўлими томонидан Жиноят кодекснинг 105-моддаси (“Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш”) ва 142-моддаси (“Фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш”) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
LiveБарчаси