Тошкентда фуқарони Швецияга жўнатишни ваъда қилган МЧЖ раҳбари ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида фуқарони Швеция давлатига ишга юборишни ваъда қилган МЧЖ раҳбари ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги  Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан тезкор тадбир ўтказилган.

Аниқланишича, “Т.Ф.” МЧЖ раҳбари Ш.Ф. фуқаро С.нинг ишончига кириб, уни Швецияга юбориш ва ишга киритиб қўйиш масаласини 4 000 АҚШ доллари эвазига ҳал қилиб беришга келишган. 

Шундан сўнг, МЧЖ раҳбари ваъда қилинган пулдан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

147

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг