Тошкентда фуқарони Кореяга ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди
Жамият
−
12 Март 2021
3257Тошкент шаҳрида фуқароларни Корея Республикасига ишга жўнатишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро К.А. фуқаро У.А. нинг ишончига кириб, уни ва ўғлини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Корея Республикасига ишга жўнатиб беришни ваъда қилиб, эвазига 8000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан К.А. га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси