Тошкентда фуқарони 82 500 долларга “ухлатган” шахс ушланди

Жамият

image

Тошкент шаҳрида фуқаронинг 82 500 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура QALAMPIR.UZ’га хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро О.А. фуқаро Ш.К. нинг ишончига кириб, унга Россия Федерациясидан “Коллер” номли турли ранг берувчи бўёқ маҳсулотларини олиб келиб беришини ваъда қилган. Эвазига унинг 82 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан О.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

239

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made