Тошкентда фуқарони 7 минг долларга Кореяга ишга юбормоқчи бўлган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Тошкентда Кореяга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.О. фуқаро Б.К.нинг ишончига кириб, уни 7 000 АҚШ доллари эвазига Кореяга ишга юборишини ваъда қилган. У олдиндан 3 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made