Тошкентда фуқароларни АҚШ ва Кореяга юбормоқчи бўлган шахслар ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида бир неча фуқароларни АҚШ ва Кореяга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Учтепа туманида ўтказилган тезкор тадбирда Х.И. исмли шахс фуқаролар – М.А., Б.С. ва А.А.нинг ишончига кириб, уларни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Туркия орқали АҚШга ишга юборишни ваъда қилган. У "қармоғига тушганлар"дан 46 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Чилонзор туманида Ҳ.Р. исмли шахс фуқаро Д.А.га танишлари орқали Кореяга бориш учун виза олиб бериш ва ишга юбориши эвазига 1 200 АҚШ долларини олган пайтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Самарқандда фуқарони Америка Қўшма Штатларига юборишни ваъда қилган фирибгар ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Тошкент фирибгарлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг