Тошкентда фуқарога асл олтин танга ва унинг нусхаларини сотган шахс ушланди
Жамият
−
10 Февраль 2021
5979Тошкент шаҳр Чилонзор туманида фуқарога муқаддам асл олтин тангани ноқонуний ўтказиб, кейин уларнинг нусхаларини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош пркуратураси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Чилонзор тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Г.М. фуқаро Н. ва М.ларнинг ишончига кириб, уларга рангли металл кўринишидаги 4 дона тангани гўёки 1899 йилда Россия империясида ишлаб чиқарилган ҳақиқий қадимий танга сифатида баҳолаб, 56,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Шунингдек, Г.М. муқаддам Н. га 1 дона рангли металл тангани қадимий танга сифатида баҳолаб 14,1 млн сўмга сотганлиги аниқланган.
Экспертиза хулосасига кўра, 5 дона танганинг 1 таси 1899 йилда Россия империясида ишлаб чиқарилган ҳақиқий олтин танга экани, қолганлари унинг нусхаси эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси