Тошкентда фоҳишахонага айлантирилган SPA-салон аниқланди

3-саҳифа

image

Тошкентнинг Яшнобод туманида SPA-салон номи билан фаолият олиб бораётган фоҳишахона аниқланди. Бино бошқарувчиси эса  бундай ҳолатдан хабари йўқлигини айтяпти. Бу ҳақда “Zo‘r tv” телеканалининг “25 soat” дастурида маълум қилинган.

Тошкент шаҳар ИИББ ва бошқа алоқадор идора вакиллари билан SPA ва массаж салонларида ўтказилган тезкор рейд жараёнида ноқонуний ҳолатлар аниқланган. Хусусан, Яшнобод туманида ўтказилган рейд давомида текширилган масканда SPA-салон номи остида фоҳишахона очилгани маълум бўлган.

У ердаги бир нечта хоналар кўздан кечирилиб, айш-ишрат қилаётган аёл ва эркаклар тўдаси қўлга олинган. Бу ердаги деворга осилган суратлардан тортиб ўтириш, дам олиш жойларигача барчаси ахлоқий мезонларни суриб ўтиш учун ҳозирлаб қўйилган. Мижозларга эса аёлларни бу масканнинг ўзи етказиб берган.

Бинонинг иккинчи қаватида эса аёллар учун ҳозирланган бетартиб хона бўлиб, уларнинг ишдан кейин қолиб, дам олиш учун мўлжалланган. Бино бошқарувчиси сўроққа тутилганда бу ҳолатдан хабари йўқлигини маълум қилган. 

Уюштирилган рейдлар давомида Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги кўп қаватли уйда жойлашган бир хонадонга ёлланма “мижоз” киритилган. Гумонда бўлган бу уйдаги икки аёлдан бири мижозни кутиб олишга тайёргарлик кўраётгани аниқланган. Хоналар кўздан кечирилгач, бу ҳолатни тасдиқловчи ашёвий далиллар ҳам топилган.

Фоҳишалик билан шуғулланувчи аёлнинг айтишича, у моддий қийинчилик туфайли бу иш билан шуғулланиб келган.

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ушбу ҳолатлар юзасидан баённома тузилиб, керакли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Бундан ташқари, рейдлар давомида Тошкентдаги бир қанча SPA ва массаж салонлари, тунги клуб ва чилимхоналар ўз фаолиятини яшириш учун гўзаллик салони, умумий овқатланиш шохобчаси номи остида фаолият олиб бораётгани маълум бўлган.

Динара Юсупова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

859

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг