Тошкентда фарғоналик ўзини симёғочдан ташлашга уринди
Жамият
−
10 Март 2020
7474Фарғоналик 34 яшар Дониёрбек Д. Тошкентнинг Бектемир туманидаги симёғочдан ўзини ташлашга уринганида, қутқариб қолинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
Файд этилишича, Telegram мессежерида тарқаган видеода ИИО ходими ва фуқаролар номаълум шахсни юқори қувватли электр тармоқ устунидан тушишини илтимос қилаётганлари акс этган.
4 март куни тахминан соат 17:45 да эркак киши “Қўйлиқ” бозори ҳудудидаги юқори қувватли электр тармоқ устунига чиққани Бектемир тумани ИИО ФМБ ходимларининг назарига тушди. Устундан тушишини илтимос қилганларга жавобан у ўз жонига қасд қилиш нияти борлигини айтган. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари нохуш ҳодисанининг олдини олиб, уни қутқариб қолганлар.
Номаълум эркак – фарғоналик муқаддам судланган 34 ёшли Дониёрбек Д. экани ва у спиртли ичимлик таъсиридалиги маълум бўлди.
Ҳозирги вақтда Д.Д. Тошкент вилояти клиник психиатрия шифохонасига жойланди, шифохонада у билан психологлар ишламоқдалар.
LiveБарчаси